Хоруғда маҳаллий аҳоли милицияга қарши намойишга чиқди

© Sputnik / Амир ИсаевХорог
Хорог - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча юз кишидан иборат маҳаллий аҳоли Хоруғ шаҳар маъмуриятидан шаҳардан ДАН постини ва ҳуқуқни сақлаш органларининг қушимча кучларини олиб чиқиб кетишни талаб қилишди. 

ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Тожикистоннинг Тоғли – Бадахшон автомном округининг Хоруғ шаҳрида маҳаллий аҳоли шаҳардаги давлат автомобил назорати пости ўрнатилишига қарши намойиш ўтказди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.  

Бир неча юз кишидан маҳаллий аҳоли Хоруғ шаҳар маъмурияти биноси олдидан тўпланишди. Шаҳардан ДАН постини ва ҳуқуқни сақлаш органларининг қушимча кучларини олиб чиқиб кетишни талаб қилишган. 

Тоғли Бадахшон вилояти раҳбари Ёдгор Файзов сўзга чиқиб намойишчилар талабларини эшитди ва Бўлиб ўтган воқеани текшириш учун махсус комиссия ташкил қилинишини хабар қилди.

Двери СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Манба: Тожикистонда маҳбуслар исёни юз берди, 13 киши ҳалок бўлган

Шуниндек вилоят раҳбари Хоруғда милиция постлари қонунийчилик ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш мақсадида бир қанча муддат сақланиб қолишини таъкидлади ва аҳолидан ушбу пост фаъолиятига халақит бермасликни сурашди.

Эслатиб ўтамиз, Хоруғ шаҳрида 4 ноябрдан 5 ноябрга ўтар кечаси маҳаллий аҳоли ва  ДАН пости ходимлари орасида отишма бўлган ва унинг оқибатида икки нафар маҳаллий аҳолининг жароҳатланган эди.

Ҳукумат шундан сўнг ҳукумат хабарида "ёш йигитлардан иборат жиноий гуруҳ, норасмий раҳбари Хурсанд Мазоров бошчилигида Хоруғ шаҳрида ДАН ходимлари ишларига халақит қилишга уринишган", дейилган эди.

Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон автомном округида жиноятчиларни ва гиёҳванд моддалари сотувчиларги қўлга олишга қаратилган саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вазият нотинчлигича қолмоқда. Илгарироқ Тожикистон президенти Имомоли Раҳмон ушбу округга ташриф буюриб Ёдгор Файзовни минтақа раҳбар этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0