Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимлик сотиш таъқиқланади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПродажа энергетических напитков
Продажа энергетических напитков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимлик сотган фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши билан боғлиқ модда киритиш таклиф этилди.

Тошкент, 8 ноя – Sputnik. Депутатлар ўсмирларга энергетик ичимлик сотган шахсларни жарима тариқасида жазолашни таклиф қилишмоқда. Ушбу масала Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Парламент қуйи палатасидаги фракцияси йиғилишида Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамасида кўриб чиқилди.

Банки с энергетическими напитками - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўсмирларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади

“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 15  бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, - деб партиянинг матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунда энергетик ичимликлар тушунчасига таъриф берилган. Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги қонунда бундай ичимликларни истеъмол қилишнинг зарари, тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши кераклиги, шунингдек, телевидение ва радио орқали реклама қилиш вақтлари аниқ белгилайди. Болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш тақиқланган.

Янгиликлар лентаси
0