Ҳиндистон Афғонистон бўйича учрашувда норасмий равишда иштирок этади

© AFP 2023 / NOAH SEELAMИндия.
Индия. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада 9 ноябрь куни Афғонистон бўйича учрашув ўтказиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Ҳиндистон 9 ноябрь куни Афғонистон бўйича “Москва формати” учрашувида норасмий даражада иштирок этади. Бу ҳақда Ҳиндинстон ТИВ расмий вакили Равиш Кумар маълум қилди.

Россия, Ҳиндистон ва Эрон Суэц каналига муқобил йўналиш очади

“Биз 9 ноябрь куни Россия Федерацияси Москвада Афғонистон бўйича учрашу ўтказиши ҳақида хабардормиз... Бу учрашувда иштирокимиз норасмий даражада бўлади”, - деди дипломат.

Шу билан бирга у Нью-Дели “Афғонистонда тинчликни ўрнатишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, улар якдилликни ва плюрализмни сақлаб қолиб, мамлакатда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлайди”.

Кумар сўзларига кўра, бу ҳаракатларнинг бошида Афғонистон ўзи бўлиши керак, улар афғон ҳукуматисиз бўлиши мумкин эмас.

Бундан аввал Россия ТИВ маслаҳатлашувларга Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек АҚШ вакиллари таклиф қилинганлигини маълум қилди. Илк бор бу даражадаги халқаро учрашувда толибон ҳаракати делегацияси учрашади.

ЗРК С-400 - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон АҚШнинг санкция қўллаш таҳдидига жавоб берди

Қобул делегациясига Афғонистон тинчлик олий кенгаши раиси ўринбосари Хаджидин Мухаммед раҳбарлик қилади.

Учрашув “Президент-отел” меҳмонхонасида ташқи ишлар вазири ва махсус вакиллари иштирокида ёпиқ форматда ўтказилади. Якунлари бўйича бирон бир ҳужжат имзолаш режалаштирилмаган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон бўйича Москва формати йиғилишида нутқ сўзлайди.

Янгиликлар лентаси
0