Тошкентда фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишРодители с ребенком
Родители с ребенком - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи аёл ўғлини 1 000 долларга сотиб юбораётган вақтида қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 7 ноя — Sputnik. Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўз ўғлини сотиб юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинганини хабар қилишди. 

Плачущий ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Андижонлик аёл ўз фарзандини тарбиялайман деб, уриб ўлдирди

“Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизимга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. (исмли аёл) Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган “Илтифот” қахвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинди”, - дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0