Толибон вакиллари Москва музокараларида иштирок этади

© AFP 2023 / Noorullah Shirzada Боевики группировки Талибан. Архивное фото
Боевики группировки Талибан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия, Афғонистонда тинчлик - фақат сиёсий йўл билан ҳамда қўшни мамлакатларнинг фаол иштирокида ўрнатиш мумкинлигига, ишонади.

ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Москвада 9 ноябрь куни Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган маслаҳатлашув бўлиб ўтади, деб хабар қилди Россия ТИВ матбуот хизмати.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
"Тинчлик нархи қанча?": Ўзбекистон ҳукуматининг енгилмас Толибон  билан музокаралари

Музокаралар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ҳамда махсус вакиллар даражасида бўлиб ўтади. Тегишли таклифномалар барча иштирокчи мамлакатлар -  Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистону, Ўзбекистон ва АҚШга юборилди.

Афғонистон ислом республикаси президенти Ашраф Ғани ушбу мажлисга мамлакатнинг Тинчлик олий кенгаши делегациясини юборишга қарор қилди. Дохада жойлашган сиёсий офиси вакили келиши эълон қилинди.

Россия томон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш фақат сиёсий йўл билан амалга оширилиши мумкинлигига ва ушбу ишда қўшни мамлакатларнинг ҳамда ҳудудий ҳамкорларнинг фаол иштироки керак бўлишига ишонади.

Якуни ҳужжат имзолаш – мажлис режасида назарда тутилмаган. Россия томонидан мажлисда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0