Афғонистонда бир суткада 34 толиб йўқ қилинди

© AP Photo / Raumat GulБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғон куч ишлатиш ходимлари рақиб томоннинг тўртта мудофаа позициялари, қўлбола портловчи қурилмалари ва мина ишлаб чиқариш бўйича заводини йўқ қилган. Афғонистон ҲҲК шунингдек, жангарилар бўйлаб саккизта авиазарбаларни амалга оширган

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Афғонистонда шанба куни "Толибон" радикал ҳаракатининг камида 34 нафар жангарилари йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги мамлакат мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ махсус вакили "Толибон" билан Афғонистондан аскарларни чиқариш масаласини гаплашди

"Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари (ANDSF) саккизта ҳарбий операцияларни ва тозалаш операцияларини ўтказдилар. Шунингдек улар Афғонистон бўйлаб 99та махсус операцияларни ўтказишди. Натижада 34 қуролланган жангари ўлдирилди, яна 15 нафари жароҳат олди", - дейилган идора баёнотида.

Афғон куч ишлатиш ходимлари рақиб томоннинг тўртта мудофаа позициялари, қўлбола портловчи қурилмалари ва мина ишлаб чиқариш бўйича заводини йўқ қилган. Афғонистон ҲҲК шунингдек, жангарилар бўйлаб саккизта авиазарбаларни амалга оширган.

Агентлик хабарига кўра, "Толибон" ҳаракати бу хабарларга изоҳ бермаяпти.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида кураш кетмоқда. Толиблар, сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатнинг 50% ҳудудини ўз назоратига олган. Шу билан бирга, Афғонистонда "Ислом давлати" террорчилик ҳаракати ҳам ўз таъсирини кенгайтирмоқда. Ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб экстремистларга қарши кенг кўламдаги операциялар ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0