Ўзбекистонда 16 ноябрдан электр энергияси нархи ошди

Oбуна бўлиш
2019 йилнинг 1 июнидан 1 кВт соат электр энергия 370 сўмни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 2 ноя - Sputnik. "Ўзбекенерго" АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси нархлари ошганлигини маълум қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилган.

Заправка автомобиля на одной из автозаправочных станций. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда газ, свет ва бензин нархи оширилади

Электр-энергияси учун янги тарифлар Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида"ги қарорига асосан белгиланганлиги маълум қилинган.

"Ўзбекэнерго" хабарига кўра, 1 кВт/соат электроэнергияси маиший истеъмолчилар учун 228,6 сўмдан 331 сўмга ошади. Ўсиш даражаси 44,79%.

Шу билан бирга 2019 йилнинг 1 июнидан 1 кВт/соат электр энергия 370 сўмни ташкил этади.

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар 1 кВт/соат электр энергияси учун 2018 йил 16 ноябрдан ўрнатилган тартибда - 125 сўмдан, 2019 йилнинг 1 июнидан - 140 сўмдан тўловни амалга оширадилар.

Янгиликлар лентаси
0