ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. Прокуратура идораларидан келиб тушган маълумотга кўра, Тошкент вилоятида яшовчи шахс Олмазор туманидаги хусусий уйда чорва молларини сўйиш бўйича ноқонуний иш олиб борган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар қилди.
2 Октябр 2018, 12:44
Хабарда айтилишича, текширув давомида ушбу уйда 187 кг қўй гўшти ва 247 кг мол гўшти топилиб мусодара қилинди.
Ушбу факт асосида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи 53 ёшли Ғофур Ш.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 186-моддаси (“Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.