Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи кутилмоқда

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа парламентининг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғилистон билан алоқалари бўйича раиси Ивета Григуле-Петерсе Ўзбекистон давлат раҳбарининг ташрифи яқин 5-10 йиллардаги ҳамкорликни белгилаб олишга имкон беради деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. 2019 йил бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни давлат ташрифи билан Брюсселда кутишмоқда, деб РИА Новости Европа парламенти депутати Ивета Григуле-Петерсенинг баёнотига асосланиб хабар қилди.

Флаги России, ЕС, Франции и герб Ниццы на набережной Ниццы - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ Россия билан Марказий Осиёда рақобат қилмоқчи эмас, деди Могерини

Тошкентда “Ўзбекистон-ЕИ” ҳамкорлик парламенти қўмитасининг 14-чи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Европа парламентининг Марказий Осиё давлатлари ва Мўғилистон билан алоқалари бўйича раиси Ивета Григуле-Петерсе Европа делегациясига бошчилик қилмоқда.

“Брюссель президентингизни кутмоқда ва бу келаси йилнинг бошида бўлганда мақсадга мувофиқ бўларди”, - дея мажлисни очди Григуле-Петерсе.

Европа депутати Мирзиёевнинг ташрифи Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни яқин 5-10-йилларга белгилаб олишга имкон беради деб ҳисоблайди.

 “Ташриф яна бир йилга кейинга қолдирилиши керак эмас. Мен олиб келган “External Action Service”нинг истаги шу”, -деб қўшимча қилди депутат.

У Европа Иттифоқида Мирзиёевнинг 8-9-октябрь куни Францияга амалга оширган ташрифини диққат билан кузатишганини ва ушбу ташриф жуда муваффақиятли ўтганини маълум қилди.

Жорий йилнинг июль ойида ЕИ Кенгаши Ўзбекистон билан кенгайтирилган ҳамкорлик ва шерикчилик тўғрисидаги музокаралар олиб боришни расман маъқуллаганди.

Кенгашнинг фикрича, бу қулай иш ва инвестицион шароитини яратишга кўмаклашади ва иқлимни ўзгариши, терроризмга қарши курашиш сингари глобал чақириқларга ва ташқи сиёсий масалар бўйича ҳамкорлик қилишни таъминлайди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикчилик тўғрисидаги аввалги битим 1996 йилда имзоланган ва 1999 йилнинг 1 июлидан кучга кирган.

Ўзбекистонда 2012 йилда ЕИнинг дипломатик ваколатхонаси очилган.

Янгиликлар лентаси
0