ТОШКЕНТ, 1 ноя - Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" қишги парвозлар жадвалига ўтди, деб хабар қилди МАК матбуот хизмати.
Ўтган мавсумга нисбатан халқаро парвозлар сони кўпайганлиги қайд этилди. Масалан, Тошкент-Москва йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига 27 гача ошган.
Бу йилги қиш мавсумида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бир неча шаҳарларга янги доимий парвозлар киритди: Жидда шаҳрига ҳафтасига учта доимий парвоз, Мумбай шаҳрига ҳафтасига учта парвоз ва Владивосток шаҳрига ҳафтасига битта парвоз - шанба кунлари амлага оширилади.
МАК маълумотига кўра, ўзбекистонликларнинг қиш фаслидаги энг машҳур йўналишларидан бири бу Туркия. Қиш мавсумида Тошкентдан Истамбулга 10 та ва Самарқанддан иккита парвоз жадвалга киритилган.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари" 2018 йил 30 октябрдан Тошкент-Париж-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони ҳафтасига икки мартагача кўпайтирилган.