ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Чилонзор туманидаги фожиали ҳолатга ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
“Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош Давлат санитария врачи Саидмурод Саидалиевнинг билдиришича, суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, 2018 йил 31 октябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган фожиали ҳолатга таом эмас, балки ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлган”, - дейилган хабарда.
Бугун эрталаб Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт фарзанди кутилмаганда
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган дастлабки хабарда оила аъзолари овқатдан заҳарланиш оқибатида вафт этган дейилган эди, лекин кейинроқ ИИББ ушбу хабарни тасдиқламаган ва "фожеа сабаблари ҳозирча номаълум газ, сув, ҳаво ҳам текширилмоқда” деб хабар қилган эди.