Ўзбекистон делегацияси Эронда бўлди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишВид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране
Вид на телебашню Бордж-е Милад в Тегеране - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида афғон муаммоси ечимига кўмаклашиш, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш йўллари ҳамда бу мамлакатда инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама этилган

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Эронда бўлди, деб хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, сафар 21-24-oктябр кунлари амалга оширилган.

"Ташриф чоғида делегация Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, аввало "Хаф - Ҳирот" янги темир йўл тармоғи инфраструктураси ҳамда Чоҳбаҳор денгизи порти имкониятлари билан танишди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон темир йўллари ташкилоти раҳбариятлари билан ҳам учрашув ва музокаралар ўтказилган.

Таъкидланишича, ташриф давомида афғон муаммоси ечимига кўмаклашиш, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш йўллари ҳамда ушбу мамлакатда инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама этилган.

Янгиликлар лентаси
0