Ақтўбе фожиаси: ҳалок бўлган ўзбекистонликлар яқинлари энг оғир жазони талаб қилишди

© Sputnik / Дмитрий Матвеев В Актюбинской области судят водителей, которых обвиняют в том, что по их вине заживо сгорели 52 человека
В Актюбинской области судят водителей, которых обвиняют в том, что по их вине заживо сгорели 52 человека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Судда жабрланган томон вакиллари суд қилинаётган барча шахсларга нисбатан энг оғир жазо чораларини кўриш зарурлигини таъкидлашди.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Бугун, сешанба куни Самара-Чимкент трассасида шу йил январь ойида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлиши жиноят иши бўйича тарафлар муҳокама суд мажлиси ўтказилди.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
"Ақтўбе фожиаси": ёниб кетган автобус иши судга оширилди

Ўша бахтсиз ҳодисада фақат 5 нафар йўловчи ва 3 нафар ҳайдовчи омон қолганди.

Прокурор маълум қилишича, автобус ҳайдовчилари – Барат Танатаров, Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебеков “транспорт воситасини экслуатация қилиш қоидаларини бузиш оқибатида икки ва ундан ортиқ кишиларни ўлимига олиб келиш” моддаси бўйича айби тўлиқ исботланди.

Давлат айблов томони ҳар бирига 5 йил манзил-колония жазо чорасини берилишини сўради.

Прокурор судланувчилар жиноятни эҳтиётсизлик оқибатида содир этишганлигини таъкидлаб ўтди.

Бошқа икки нафар судланувчи: Баходир Бердибаев (автобусни рейсга чиқарган механик) ва Нурлибек Телепбаевни (автобус тегишли бўлган фирма таъсисчиси) 7 йил манзил-конологияга жўнатишни сўради.

© Sputnik / Дмитрий МатвеевРодственники погибших при пожаре в пассажирском автобусе
Ақтўбе фожиаси: ҳалок бўлган ўзбекистонликлар яқинлари энг оғир жазони талаб қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Родственники погибших при пожаре в пассажирском автобусе

Айбланувчилар судьядан улар айбдор эмаслиги сабабли оқлашни сўради. Улардан ҳеч бири ўз айбини тан олмади. Судланувчилар ёнғин улар айби билан содир бўлмаганлигини яна бир бор айтишди.

Улар автобус салонида кавшар лампани қулаб туширган йўловчи айбдор деб ҳисоблашмоқда.

Сариагаш шаҳридан видеоалоқа орқали суд йиғилишида иштирок этган жабрланган томон айбланувчиларга энг оғир жазо ҳукм чиқариш зарурлигини айтишди.

“Улар одамлар ҳақида эмас, фақат пул ҳақида ўйлашган. Агар ҳайдовчилар одамларни қутқаришганда, улар ҳозир тирик қоларди”, - деди автобусда ҳалок бўлган йўловчилардан бирининг қариндоши.

Бундан ташқари, жабрланганлар айбланувчилардан ҳар бир ҳалок бўлган кишига 407 минг доллар миқдорида маънавий зарар ундиришни ҳам сўрашди.

Янгиликлар лентаси
0