Тошкентда “Ласетти” авариясида 1 киши қурбон бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишАвтомобиль скорой медицинской помощи.
Автомобиль скорой медицинской помощи. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда ЙПХ инспекторидан қочиб кетаётган “Ласетти” бетон қориштирувчи машинага бориб урилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт – Sputnik. Тошкентда “Ласетти” иштирокидага аварияда 1 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда, ИИББ матбуот хизмати. 

27 октябрдан 28октябрга ўтар кечаси, Шайхонтохур тумани ҳудудида, соат 02:00 атрофида “Ласетти” автомобили ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабига бўй сунмасдан, ундан қочиш мақсадида катта тезликда ҳаракатланиб, чорраҳадан светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетади ва “Howo” русумли бетон қориштирувчи машинага бориб урилади.

Страшная авария на ТТЗ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ оқибатида  “Ласетти” йўловчиси 26 ёшли Шахбоз Х. воқеа жойида вафот этади, ҳайдовчи  Журабек А.тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилади.

Хабарда айтилишига кўра, “Ласетти” автомобили ҳайдовчиси Жўрабек А., алгоколли ичимликлар ичиб автомобилни бошқаргани туфайли, 2018 йилнинг  12 апрелидаги суд қарори билан ҳайдовчилик гувоҳномасидан 1,5 йилга маҳрум қилинган бўлган.

Бўлиб ўтган воқеа юзасида Ўзбекистон ЖКнинг 266 моддасига (Транспорт воситаларини бошқариш ва эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш) биноан Жиноий иш қўзғатилган.

Шу билан бир вақтда, ушбу автомобилни таъқиб қилган ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказиш белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0