Ўзбекистонга техника олиб кириш бўйича чекловларни қозоғистонлик эксперт изоҳлади

© Sputnik / Дильшода РахматоваЗаместитель директора Казахстанского института стратегических исследований при президенте Республики Казахстан Санат Кушкумбаев
Заместитель директора Казахстанского института стратегических исследований при президенте Республики Казахстан Санат Кушкумбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонлик эксперт Ўзбекистон томоннинг товар олиб киришга қўйган чекловларига фикр билдирди.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Қозоғистон Республикаси президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санъат Кушкумбаев Sputnik мухбирига Ўзбекистон ҳукумати республикага Қозоғистондан товарларни божсиз олиб кириш бўйича чекловларини жорий этилишига изоҳ берди.   

Худоберди Холикназар директор центра стратегических исследований при президенте Республики Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон
Энг долзарб масала минтақада диний экстремизм таҳдидларига қарши курашиш - Холиқназар

“Бу Ўзбекистоннинг ички стратегияси. Ушбу чеклов Ўзбекистон учун иқтисодий мувозанатни сақлаб қолиш нуқтаи назаридан муҳимдир, шунинг учун маҳаллий фирмалар, сотувчилар ва ишлаб чиқарувчилар банкрот бўлмаслиги учун муҳим жиҳатлардан биридир”, - деди Кушкумбаев.

Экспертнинг сўзларига кўра, бу ҳолат икки давлат маҳаллий ислоҳотлари ҳали бир-бирига мослашмаганидан далолат беради.

“Одамлар Тошкентда ёки ўз ҳудудида маҳсулотларни қулай нархларда сотиб олишлари учун иқтисодий ислоҳотларимизни бир-бирига мослаштириш керак”, - деди у.

Кушкумбаев сўзларига кўра, товарларни олиб кириш бўйича чекловларни жорий этилиши Қозоғистон бутун бизнесига кучли зарба бўлмайди. Экспортни йўлга қўйиш муҳим.

“Эҳтимол, бирон бир тадбиркор кам даромад олади. Бироқ буни мен тактик йўқотиш деб ўйлайман. Стратегик жиҳатдан айтадиган бўлсак, мамлакатларимиз манфаатларини оладиган бўлсак, албатта биз бозорларимизни янада кенгайишига манфаатдормиз. Қозоғистон маҳсулотлари Ўзбекистонда тақдим этиши ёки Қозоғистон фирмалари Ўзбекистонда ўз савдо марказларини очишлари мумкин, шунингдек буни ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлади. Экспортни йўлга қўйилганда одамлар 100-150 км Шимкентга бориш керак бўлмайди”, - деб якун ясади эксперт.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритилганди.

Наталья Герман  - Sputnik Ўзбекистон
Дунё МО давлатларини ягона ҳамжамият сифатида қабул қилишни бошлади – БМТ махсус вакили

Унга кўра, Ўзбекистон Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг даврийлиги ўзгарди.

Рўйхатдан ўрин олган 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни эндиликда ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб кириш мумкин.

Бошқа турдаги товарларни эса 1 календарь ойда 1 маротаба ҳар бир номдаги товардан 2 кг.гача (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно) олиб киришга рухсат этилади. Аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг.дан ошмаслиги керак.

Янгиликлар лентаси
0