Ўзбекистон болаларига АЭС ҳақида мультфильм орқали сўзлаб берилади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишГосударственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, атом электр станцияси Ўзбекистонда 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти АЭС ҳақида сўзловчи "Қувват" мультипликацион сериалининг янги қисмларини Ўзбекистон болаларига тақдим этди, деб хабар қилди компания матбуот-хизмати.

Старт проекту строительства первой АЭС в Республике Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Мирзиёев Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берди

Мультфильм қаҳрамонлари ака-сингил Тоҳир ва Зуҳра электр қувватини ишлаб чиқарадиган турли манбаларни солиштириб кўрадилар. Зуҳра укасига атом электр станцияси ёки АЭС қанчалик кўп электр қувватини ишлаб чиқариши мумкинли ва унинг қиймати иссиқлик электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган электр қувватига нисбатан анча пастлигини ҳикоя қилиб беради.

"Қувват" мультфильми, унинг қаҳрамонлари ва дўстлари – ақлли робот ва шумтака мушукча Мимиқвой – ёш томошабинларга муҳим нарсалар ҳақида қизиқарли ҳикоя қилиб берадилар, уларни диққатли бўлишга ўргатадилар ва уйда газ, ёруғлик, иссиқлик қандай пайдо бўлиши, табиий ресурслар нима ва уларни тежаш ҳақида кўпроқ маълумот бердилар.

Мультфильм орқали Ўзбекистон болалари замонавий технологиялар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, атом электр станцияси Ўзбекистонда 2028 йилгача ишга тушириш режалаштирилган. Атом электр станцияси барпо этилиши натижасида йилига 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади. Бу манба қайта ишланиб, юқори қўшилган қийматли нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0