Ўзбекистон ва Хитой ҳарбийларни тайёрлашда ҳамкорликни кучайтиради

Oбуна бўлиш
Хусусан, икки мамлакат тингловчиларини масофадан туриб ўқитиш ва олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчиларининг икки давлатга ташрифи давомида семинар-тренинг машғулотларини олиб бориши бўйича меморандум имзолашга келишиб олинган.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистон Хитой билан ҳарбий кадрларни тайёрлаш масаласида ҳамкорликни кучайтиради, деб хабар қилинган Мудофаа вазирлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида.

Печора-2М зенит ракета мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Россия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги қонунга имзо чекди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари - полковник Азизбек Икрамов бошчилигидаги ҳарбий делегацияси Хитойга расмий ташрифи давомида ХХР Миллий мудофаа университети раҳбарияти билан учрашиб, икки мамлакат олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди.

"Мазкур ҳамкорлик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш каби масалаларда сезиларли даражада олдинга силжишни таъминлаб бериши кутилмоқда", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари ўзбекистонлик ҳарбийлар Пекин шаҳридаги Ҳарбий ҳаво кучлари академияси ҳамда Миллий мудофаа институтида ҳам бўлган. Хитой олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқлари билан бўлиб ўтган учрашувларда икки мамлакат тингловчиларини масофадан туриб ўқитиш ва олий ҳарбий таълим муассасалари ўқитувчиларининг икки давлатга ташрифи давомида семинар-тренинг машғулотларини олиб бориши бўйича меморандум имзолашга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси қатор хориж мамлакатларининг олий ҳарбий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда.

Октябрь ойининг ўзида Германия ҳамда Покистон давлатларининг олий ҳарбий билим юртларининг профессор- ўқитувчилари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган мақсадли режаларни белгилаб олишган эди.

Янгиликлар лентаси
0