ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Ўзбекистон Олий таълим вазирлигининг махсус комиссияси 186 нафар талабага давлат давлат стипендияси беришга қарор қилди, ЎзА хабарига асосан.
"Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2018-2019—ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга олти хил Давлат стипендиялари тайинланди", - дейилган хабарда.
Талабаларга тайинланган стипендияларнинг таркиби қуйидагича:
– 55 нафари Навоий Давлат стипендияси;
– 56 нафари Беруний Давлат стипендияси;
– 9 нафари Улуғбек Давлат стипендияси;
– 9 нафари Ибн Сино Давлат стипендияси;
– 2 нафари Имом ал-Бухорий Давлат стипендияси;
– 55 нафари Ислом Каримов Давлат стипендияси.
Совриндор талабаларга 2018 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида Давлат стипендияси тайинланади.