ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. Россиянинг ОРТ телеканали американинг NBC телеканали ишдан ҳайдаган бошловчи Мегин Келлини ишга таклиф қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Мегин Келлини ОРТнинг ахборот дастурлари дирекцияси раҳбари Кирилл Клейменов ишга таклиф қилган.
“Биргаликда “Время” дастурини олиб борамиз. Сизнинг тилингизда бу “Time” бўлади ва бизнинг миллионлаб эркаклар сизнинг мухлисларингизга айланади, миллионлаб аёллар эса - сизга ҳавас қиладиган бўлади”, - дейган Клеймановнинг ҳазиломуз оҳангда ўз таклифида.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин АҚШнинг NBC телеканали Владимир Путиндан интервью олган бошловчи Мегин Келлини “ирқчиликда” айблаб ишдан ҳайдаган эди. Клейманов айтишига қараганда, бошловчи ишдан ҳайдалишининг асл сабаби “Россияликлар уни яхши кўришида”.
Айни дамда Келли NBCдан ўз маошини талаб қилмоқда. Тўлиқ интервью билан қуйида танишишингиз мумкин.