ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Нурутдинович Умаров лавозимини тарк этди. Бу маълумотни Sputnik мухбирига мазкур қўмитанинг матбуот хизмати тасдиқлади.
Умаров жорий йилнинг май ойида бош вазир ўринбосарлигига тайинланган Азиз Абдуҳакимов ўрнига қўмита раиси лавозимига ўтказилганди.
Ҳозирча унинг кейинги фаолияти, қўмитанинг янги раиси ҳақида маълумот йўқ.