ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Бугунги куда Афғонистон ҳудудида 21 та террорчилик ташкилотига аъзо бўлган 50 мингдан ортиқ жангарилар фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Пекинда ўтказилаётган Сяншан хавфсизлик масалалари бўйича халқаро форумда Афғонистон мудофаа вазири Хилалуддин Хилол сўзларига кўра, Афғонистон тақиқланган ташкилот вакиллари учун “марказий жанг майдони”га айланди. Улар ҳудудда таъсир кўрсатиш учун кураш олиб боришмоқда. Жангарилар орасида – 8 мингдан ортиқ халқаро террорчилар мавжуд.
Энг йирик террорчилик гуруҳи “Толибон” ҳаракати бўлиб қолмоқда. Унинг жангарилар сони 38 минг кишини ташкил қилади. Шу билан бирга мамлакатда ИШИД ўз таъсирини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.
Сяншан форуми Пекинда 24-26 октябрь кунлари саккизинчи марта ўтказилмоқда.
Ўтган куни Россия мудофаа вазири ўринбосари Александ Фомин ИШИД гуруҳларининг тарқалиши хавфи ҳақида огоҳлантирганди.