Аҳоли асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланади

© Новости УзбекистанаНа одном из ташкентских базаров
На одном из ташкентских базаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ички истеъмол бозорининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқали баҳолаш тартиби жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 январдан ички истеъмол бозорининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқали баҳолаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, қарор билан 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига:

Мешки с картофелем. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонга картошка сотиш имкониятини қидирмоқда

- асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари ва тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари;

- “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳудудий ташкилотларининг, ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

- соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

- асосий турдаги қишлок хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) захирага жамғаришнинг режа жадвали тасдиқланди.

Хусусан, аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига 222 минг 409 тонна картошка, 120 минг 676 тонна пиёз, 91 минг 617 тонна сабзи, 66 минг 475 тонна гуруч захира қилиб қўйилади.

Янгиликлар лентаси
0