Ўзбекистонда болаларга мўлжалланган ахборотга қўйиладиган чекловлар белгиланди

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишКадр из мультфильма "Винни-Пух"
Кадр из мультфильма Винни-Пух - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тарқатилаётган ахборотнинг ёшга оид чеклови қайси белгиларига кўра аниқланиши маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда тарқатилаётган ахборотга аудитория ёшига оид  чекловлар қандай киритииши белгиланди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 22 октбярь куни чоп этилган 848-сонли қарорида айтиб ўтилган.    

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ахборотни ёшига оид чекловлар билан тарқатиш ҳақидаги қонун 2018 йилнинг август ойида кучга кирган эди. Унда 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ ва бошқа категориялар киритилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори эса, юқоридаги ҳар бир категорияга қандай ахборот  таалуқли экани айтиб ўтилган:

ШШкольники на уроке информатики с планшетным компьютером в руках - Sputnik Ўзбекистон
Янги қонун "18+": барча ахборот маҳсулотлари болалар ёшига оид таснифланади

0+

Бу 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган ахборот бўлиб, у болалар соғлиги ва ривожланишига зарар етказаслиги керак. Сюжет талабиган биноан зўравонлик саҳналари кўрсатилган ҳолларда, уларда яхшилик ёмонлик устидан ғалаба қозониши ва қурбонга ҳамдардлик кўрсатилиши ва золимга жазо берилиши керак.

7+

7 ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган ахборот бўлиб, унда инсон касалликларининг натураллистик бўлмаган, инсон ор-номусини камситмайдиган суратлари бўлиши мумкин. Шунингдек, авария ёки бошқа бахтсиз ҳодисалар, уларнинг оқибатлари намойиш қилинмаган ҳолда намойиш этилиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси сюжет талаб қилган ҳолларда албатта.

12+

12 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган ахборот бўлиб, унда жинсий зўравонликдан бошқа зўравонлик турлари баъзан намойиш қилиниши мумкин. Буларнинг ҳаммаси натуралистик бўлмаган равишда, қурбонга  ҳамдарлик билдирилган ҳамда зўравонликни қоралаган ҳолда   намойиш этилиши мумкин.

Клип Кулингда имкон - Sputnik Ўзбекистон
"Қўлингда имкон": болалар кунига бағишланган энг чиройли клип

Наркотиклар, сигарет ва психотроп моддалар  ҳақида айтилиши мумкин, лекин уларни кўрсатиш мумкин эмас. Албатта, ушбу моддалар ҳақида салбий маънода гапирилиш ва уларнинг инсон соғлиғига зарари ҳақида эслатиб ўтиш керак.

16+

16 ёшга тўлган болалар учун мўлжалланган маълумот бўлиб, унга 12+ категориядаги барча талаблар киритилган. Фақат алоҳида сўкиниш сўзлари қўшилиши мумкин. Ушбу сўзлар жинсий алоқага қизиқишни ортиррмайдиган, уларни тасвирламайдиган бўлиши керак.

18+

Болалр орасида тарқатилиши таъқиқланган маълумотлар бўлиб, улар қаторига болаларда тамаки, наркотик ва алкогол моддалари истеъмол қилишга қизиқиш ортиши, шунингдек уларни тиламчилик қилишга ёки оммавий тартибсизликларда иштирок этишга жалб қилишга доир маълумотлар киради.

Шафқатсизлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи,  оилавий қадриятларни инкор этувчи, жамиятда тарқоқлик олиб келувчи ғояларни тарғиб қилиш, порнография ҳам шулар жумласидан.

Эфирда узатилаётган ёки чоп этилаётган маълумотлар қайси категорияга оид эканлигини ахборотни ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларнинг ўзлари ҳал қилишлари керак. Бунинг иложи бўлмаган ҳолларда улар УзАПИга ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Spot.uz материали асосида тайёрланди. Қарорннг тўлиқ матни билан қуйида танишинг. 

Янгиликлар лентаси
0