Ҳунармандчилик қилиш учун юридик шахс очиш керак бўлмайди

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишНародные промыслы Узбекистана
Народные промыслы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вақтинча савдо ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш учун юридик шахс ташкил қилиш керак бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистонда юридик шахс ташкил қилмасдан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари кўпайди, деб хабар қилмоқда Адлия вазирлиги. 

Хусусан Ҳукумат томонидан 22 октябрда қабул қилинган қарорга кўра, қуйидаги фаолият билан хусусий тадбиркор ёки бошқа  юридик шахс ташкил қилмасдан шуғулланиш мумкин бўлади:

  • кўчмас савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли ҳусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни тамом бўлганидан кейин объектни демонтаж қилиниши ва кўчирилишини талаб этувчи объектларда);
  • дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш);
  • металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш);
  • ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар);
  • газламаларга нақшлар солиш (газламалар в акийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш).
Янгиликлар лентаси
0