Россиянинг энг "ичувчи" шаҳарлари аниқланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПокупка водки
Покупка водки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда энг кўп алкоголли ичимликлар истеъмол қилувчи шаҳарлар маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Zoom Market агентлиги 2018 йилнинг октябрида ўтказган маркетинг изланишида Россиянинг энг кўп алкоголли ичимликлар истеъмол қилувчи 25 та шаҳарлари аниқланган, деб хабар қилмоқда Russia Today.   

Алкоголь махсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ошди

Улар орасида биринчи ўринларда – Саратов, Ханты-Мансийск ва Пермь шаҳарлари. Энг сўнгги 23, 24, 25 ўринларда эса – Владивосток, Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларидир.

Шунингдек, Челябинск - 8, Санкт-Петербург - 11, Москва - 16,  Екатеринбург - 19, Волгоград - 20 ўринларни эгаллаб келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда сўнгги йилларда алкоголли ичимликлар истеъмол қилиш сезиларли даражада камайиб, аҳоли умр давомийлиги ўсиб бормоқда. 

Хусусан,  Россия соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, охирги 5 йил ичида алкогол истеъмоли салкам ярим баравар камайган. 

“Ўтган беш йил ичида алкогол истеъмол миқдорини  40 %дан ортиқ камайтиришга, тамаки маҳсулотлари истеъмол қилиш, катталар орасида 22 %га, ўсмирлар орасида – 2,5 бараварга камайди”, - деди Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова.

Вазир айтишига қараганда, ушбу давр мобайнида аҳолининг ўртача ёши Россия тарихида энг юқори даражага етган. Хусусан, Эркаклар ўртача умр давомийлиги 72,7 ёшга, аёллар – 77,6 ёшга.

Янгиликлар лентаси
0