ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, хусусий тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган янги фаолият турлари эълон қилинди.
Хусусан 2019 йилдан бошлаб хусусий тадбиркорларга қурилиш моллари билан савдо қилиш, пластик ва алюмин ойна ва эшиклар ясаш, автомобил ювиш, пишлоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш таъқиқланди.
Эслатиб ўтамиз, олдин хусусий тадбиркорлар алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, дори-дармон, нефт маҳсулотлари, компьютер дастурлари ва бошқа айрим маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш таъқиқланган эди.