Путин Украинага қарши санкцияларни киритиш тўғрисида қарорни имзолади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин
Президент РФ В. Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чораларни ишлаб чиқиш ва улар таъсирига тушадиган шахслар рўйхатини тайёрлаш тўғрисида Ҳукуматга топшириқ берилди.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин россияликларга нисбатан Киевнинг ҳаракатларига жавобан махсус иқтисодий чоралар ҳақида қарорни имзолади, деб хабар қилди Кремл расмий сайти.

Автомобили Ravon - Sputnik Ўзбекистон
Украина Ўзбекистон автомобилларига қўшимча бож киритиши мумкин

Бу “Украинанинг халқаро ҳуқуққа зид бўлган ҳаракатларига - Россия Федерацияси фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан чекловлар жорий этиши”га жавоб бўлди.

Украина Россия фуқаролари ва компанияларига ўз санкцияларини тўхтатса Россия махсус иқтисодий чораларни бекор қилади, дейилган қарорда.

Иқтисодий чораларни ишлаб чиқиш ва улар таъсирига тушадиган шахслар рўйхатини тайёрлаш тўғрисида Ҳукуматга топшириқ берилди.

Украина Россия компания ва фуқароларига нисбатан санкцияларни киритди ва бу рўйхатни доимий равишда тўлдириб бормоқда. Охирги марта бу сентябрь ойида амалга оширилди: бу чекловларга “РЖД Логистика”, "Промкомплекспласт" ва "Газгольдер” компаниялари тушди.

Бундан ташқари, августда Украина Европа иттифоқининг Қрим кўприги қурилиши муносабати билан 6 та Россия компаниялари кирган санкция рўйхатига қўшилди.

Янгиликлар лентаси
0