ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Янги “Москва – Қозон” тезюрар магистарали ва уни Хитойга давом эттириш барча экология талабларига жавоб берадиган тарзда амалга оширилиши керак, деди ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин журналистларга.
“Биз ушбу йўналишдан максимал даражада даромад олишимиз мумин, мен Хитойдан юк транзитини айтаяпман. Лекин бу экологлар талабларини инкор қилиш дегани эмас. Бутун магистрал бўйлаб экология талабларига жавоб берадиган ечимларни топиш керак”, деди Кудрин Стратеглар форумида.
Бироз олдин, РИА Новостига “Экоград” журнали бош редактори Игорь Панарин ушбу темирйўл қурилишида сув каламушлари ва бошқа ҳайвонларга зарар етиши мумкинлиги ва ушбу масала кенг жамоатчилик иштирокида чуқур ўрганилиши кераклигини айтган эди.
РЖД вице-президенти Александр Мишарин айтишига қарагандан янги “Москва – Қозон” темирйўли табиий шароитга дўстона услубда яратилади, унинг шовқини автомобил ёки оддий поезддан анча кам бўлади, бўлажак темирйўлини кесиб ўтиш учун 89та ҳайвон йўлаклари ҳам қуриш режалаштирилган, деган эди.
Янги темирйўлдан поездлар соатига 200 дан 400 км/гача тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади. Айни дамда Россияда бундай йўллар йўқ. Москва – Қозон тезюрар магистрали ана шундай йўлларнинг бирнчиси бўлиши мумкин. Унинг қиймати 1,2 триллион рублга баҳоланмоқда.