Ўзбекистон ва Россия тўқимачилик соҳасида чегарасиз ҳамкорликни йўлга қўяди

© Узтекстильпром«Узбекистан-Россия: текстильное сотрудничество – без границ»
«Узбекистан-Россия: текстильное сотрудничество – без границ» - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Иваново вилояти “Ўзтўқимачиликсаноат” билан тикувчилик, тўқимачилик ва трикотаж соҳасида ҳамкорликни йўлга қўяди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. “Ўзбекистон – Россия” ҳудудлараро бизнес форуми доирасида Ўзбекистон ва Россия енгил саноати вакиллари иштирокида “Тўқимачилик соҳасида чегара билмас ҳамкорлик” мавзусида бизнес сессия бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Сессия доирасида “Ўзтўқимачиликсаноат” ва Иваново вилояти орасида тикувчилик, тўқимачилик ва трикотаж соҳасида умумий қиймати 60 млн АҚШ доллари бўлган Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ундан ташқари Россия Саноат ва Савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги орасида умумий қиймати 550 миллион доллар бўлган Экспорт ва ўзаро сармоялар ҳақида шартнома имзоланди.

Учрашув сўнгида россиялик меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Янгиликлар лентаси
0