Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Oбуна бўлиш
Путин давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтган умумий қиймати 27 миллиард доллар бўлган 800 дан ортиқ шартномалар имзоланди. 

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Бугун тонгда Тошкент аэропортида уни Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмий шахсла кузатиб қўйишди.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий тадбирлари 19 октябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтди. Музокаралар якунида 20 та ҳужжат имзоланди. Ундан ташқари ташриф доирасида бўлиб ўтган "Россия - Ўзбекистон" бизнес форумида умумий қиймати 27 миллиард доллар бўлган 800 дан ортиқ шартномалар имзоланган эди. 

20 октябрь, шанба куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Қозоғистоннинг Тошкент билан чегарадош бўлган Сарыагаш шаҳрида бўлиб, Нурсултан Назарбаев билан норасмий учрашув ўтказишди. 

© Фото: пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев проводил Владимира Путина в аэропорт
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев проводил Владимира Путина в аэропорт
Янгиликлар лентаси
0