ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Владимир Путин ва Нурсултон Назарбаев билан норасмий учрашувди иштирок этди. Учрашув Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида, Туркистон вилоятининг Сарыагаш шаҳрида бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.
“Шанба куни Қозоғистоннинг Сарыагаш шаҳрида – Владимир Путин, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбаевларнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбарлари уч мамлакатнинг иқтисодий, гуманитар соҳаларда ҳамкорлик ва бошқа масалаларини муҳокама қилишмоқда”, - дейилган Кремль хабарида.
Шунингдек учрашувда Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик масалалари кўриб ҳам муҳокама қилинди.
Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу норасмий учрашув Қозоғистоннинг Тошкент билан чегарадош бўлган Сарыагаш шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18-19 октябрь кунлари Владимир Путин Ўзбекистонда давлат ташрифи бўлиб ўтган эди. Ташриф доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Россия бизнес форумида умумий қиймати 27 миллиард доллар бўлган 800 дан ортиқ ҳужжатлар имоланди.