ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкентда икки кунлик Ўзбекистон-Россия биринчи минтақаларо форуми ўтказилди. Унда икки давлатдан вилоятлар ҳокимлари, бизнес доиралар ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.
Роман Осокин, лойиҳалар бошқаруви бўйича эксперт 18-19 октябр кунлари Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
"Биринчи ўринда форум ташкилотчиларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Мен бир ярим йилдан бери Ўзбекистонда бўлсам, шуни тасдиқлашим мумкин-ки Ўзбекистон-Россия форуми мен бу ерда гувоҳи бўлган бошқа халқаро бизнес тадбирларни ҳам иштирокчилар ва ташкилотчилик сифати нуқтаи-назардан ҳам ортда қолдирди", - деди Osokins Consulting бошқарувчи ҳамкори.
Осокиннинг айтишича, Россия президенти Владимир Путиндан ташқари губернаторларнинг ва РФ ҳукуат аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифи форум аҳамиятини оширди.
"Бу Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда сезиларли ижобий тенденцияга жавоб беради: сўнгги бир йил ичида мамлакатлар ўртасидаги товарайрибошлаш уч баробар ортди", - деди Осокин.
У шунингдек, форумдаги айрим камчиликлар хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
"Форумда сезилган камчиликларга тўхталадиган бўлсам, айтишим мумкин-ки - мустақил экспертлар иштироки етишмади. Улар Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида тўлиқ, шунингдек, алоҳида саноатлар бўйича ҳам таҳлил ва прогнозларни тақдим этишлари мумкин эди. Менинг фикримча, Ўзбекистон ҳақида яхши бизнес-аналитика ҳақиқатда бугун камёб, бу соҳада ахборот танқислиги кўзга ташланмоқда. Молия ва юридик консалтинг, кўчмас мулк консалтинги ва лойиҳаларни бошқариш бўйича консалтинглар соҳаларидаги йирик фирмалар мана шундай экспертлар ролини бажариши мумкин", - деди у.
Осокин келгуси форумларда доклад ва тақдимотлар камроқ, жонли мулоқот - дискуссиялар кўпроқ бўлиши керак, деган фикрда.
"Савол/жавоб" форматида фикр алмашиш менимча етарли даражада бўлмади. Ишончим комилки, барча иштирокчилар ўртасида ўтказиладиган юқори даражадаги интерактив мулоқот тадбир муваффақиятини белгиловчи индикатор бўлади ва бу умуман олганда Россия ва Ўзбекистон бизнеси вакиллари ўртасида ишонч ва ўзаро тушунишга ёрдам беради", - дея ўз фикрини якунлади эксперт.