Россия президентининг самолёти нималарга қодир?

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин посетил авиабазу Хмеймим в Сирии
Президент РФ В. Путин посетил авиабазу Хмеймим в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Ўзбекистонга махсус самолётда учиб келди. Унинг номи - Ҳаво қўмондонлик пункти Ту-214ПУ.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бу сафар ўзининг расмий ташрифини янги махсус самолёт - ТУ-214 ПУда амалга оширмоқда. Келинг ушбу самолёт билан яқинроқ танишайлик.

Самолётнинг тўлиқ номи - Ҳаво қўмондонлик пункти Ту-214ПУ. Самолёт давлат олий раҳбариятининг – Президент ва Ҳукумат раисининг хорижий парвозлари учун мўлжалланган.

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишҲаво бошқарув пункти Ту-214ПУ
Россия президентининг самолёти нималарга қодир? - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаво бошқарув пункти Ту-214ПУ

Президент самолёти Ту-214нинг махсус модификацияси бўлиб, у Россия Президент ишлари бошқармаси буюртмасига биноан, Қозон авиация заводида ишлаб чиқарилган. Самолётининг илк парвози 2010 йилнинг 12 майида амалга оширилган.

Президент самолёти ёки Борт №1, кўплаб талабларга жавоб бериши керак. Бу хавфсизлик, қулайлик, ҳар қандай аэродромда қўниш ва уча олиш имконияти, лекин унинг энг асосий вазифаси – ҳар қандай вазиятда президентни алоқа билан таъминлашдир.

Президент учун энг муҳими - алоқа

Ушбу мақсадда самолёт махсус алоқа воситалари билан жиҳозланган. Эътибор бериб қарасангиз самолёт устида узун антенна жойлаштирилган. Ушбу антенна президентни спутник, уяли алоқа ва радио алоқаси билан таъминлайди. Россия президентининг энг асосий алоқа тури бу – радиореле алоқасидир, деб ёзади РИА Новости.

© Пресс-служба КАПО им. С.П.Горбунова / Медиабанкка ўтишҲаво бошқарув пункти Ту-214ПУ
Россия президентининг самолёти нималарга қодир? - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаво бошқарув пункти Ту-214ПУ

Радиореле алоқа тури бир чизиқда жойлашган бир неча антенналар ёрдамида амалга оширилади. Бу осон иш эмас албатта, лекин радиореле алоқасига халал бериш ёки ноқонуний эшитиб олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун айнан радиореле алоқа тури - энг ишончли ва ҳимояланган алоқа ҳисобланади. Ундан ташқари ушбу алоқа тури орқали маълумотни катта тезликда узатиш мумкин.

Президент узоқ ҳудудларга сафар қилганда асосий президент самолётидан ташқари махсус алоқа самолёти ТУ-214СР ҳам уни кузатиб боради. Унинг асосий вазифаси президентни узулуксиз алоқа билан таъминлашдир.

Албатта “1-Борт” ичида барча қулайликлар яратилган: кабинет, музокаралар хонаси, дам олиш хонаси, ётоқхона ва душ мавжуд.

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишҲаво бошқарув пункти Ту-214ПУ
Россия президентининг самолёти нималарга қодир? - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаво бошқарув пункти Ту-214ПУ

Техник хусусиятлари

ТУ-214 йўловчи самолёти Туполев конструкторлик бюроси томонидан 2000 йиллар бошида ишлаб чиқарилган. Самолётнинг илк синов парвозлари 2009 йилда бўлиб ўтган. Самолётнинг турли модификациялари мавжуд. Улар орасида йўловчи, алоқа, кузатув ва разведка самолётлари бор.

ТУ-214ПУ - қўшимча ёнилғи баклари билан жиҳозланган бўлиб унинг умумий учиш узоқлиги 10500 километрни ташкил қилади. Ундан ташқари самолёт бир неча қўшимча генераторлар билан жиҳозланган.  

Қанотлар кенглиги: 42 метр
Узунлиги: 46,2 метр
Баландлиги: 13,9 метр
Қанот майдони: 182,4 м2
Оғирлиги, бўш самолёт: 59000
Энг катта учиш оғирлиги: 110750
Двигателлари: 2 дона ТВРД ПС-90А
Энг катта тезлиги: номаълум
Крейсер тезлиги: 850 км/соат
Энг катта баландлиги: 12000 метр

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишҲаво бошқарув пункти Ту-214ПУ
Россия президентининг самолёти нималарга қодир? - Sputnik Ўзбекистон
Ҳаво бошқарув пункти Ту-214ПУ
Янгиликлар лентаси
0