Жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида қонунга ўзгартишлар тайёрланди

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ банки 2004 йилда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида қонун лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Пенсия тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар тайёрланди

Ушбу қонун лойиҳасида 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритиш назарда тутилган:

7-модданинг олтинчи қисмидаги “жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси” деган сўзлар “жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома” деган сўзлар билан алмаштиш.

9-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“Фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия тизими иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома фуқарога шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи очилганидан кейин Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан электрон тарзда тақдим этилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги маълумотномада ҳисобга олинган сана, фуқаронинг шахсига оид маълумотлар, шу жумладан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағининг тартиб рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади”.

10-модданинг еттинчи қисмидаги “пул қадрсизланишига нисбатан юқори суръатлардаги ставкалар бўйича” деган сўзлар “жойлаштиришдан олинган даромадлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда” деган сўзлар билан алмаштириш.

15-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тартиб рақами, фамилиялар, ҳар бир ходимнинг ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи суммаси, бошқа даромадлари ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ходимлар реестрини иш берувчи даромад солиғи ҳисоблаш жараёни билан бир вақтнинг ўзида ҳар ойда тақдим этиши шарт”.

Пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилди

18-модда матни қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда берадиган жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома бундай тўловларни олиш учун асос бўлади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар маблағларини олиш учун Халқ банкига мурожаат этганда, Халқ банкининг электрон сўрови орқали фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома олинади.

Жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳномада жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бошланадиган сана кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳномани ўз вақтида берилишини таъминлайди”.

20-модданинг биринчи қисмидаги “жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома” деган сўзлар “жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги электрон шаклдаги гувоҳнома” деган сўзлар билан алмаштириш.

23-модданинг иккинчи қисмидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини инвестициялашдан олинган даромаддан жамғариб бориладиган пенсия тизимига тегишли операцион харажатларни қоплаш ҳуқуқига эга. Маржа миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади”.

23-модданинг еттинчи қисмидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“жамғариб бориладиган пенсия тизимининг маблағларини молиявий воситаларга жойлаштириш ҳамда бундай маблағлардан инвестиция ва кредит ресурслари сифатида фойдаланиш йўли билан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларнинг сақланишини ва кўпайтирилишини таъминлаш”.

Қонун лойиҳаси 4 ноябргача муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0