Ўзбекистон ва Россия "Суффа" обсерваторияси бўйича йўл харитасини имзолайди

Oбуна бўлиш
Илк кузатувларни олимлар 2023-2028 йилларда амалга оширишни режалаштиришмоқда

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида "Суффа" халқаро радиоастрономик обсерваториясини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" имзоланиши кўзда тутилган.

Радиоастрофизическая обсерватория - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда обсерватория қурилиши муддати ҳақида йил охиригача аниқ бўлади

Эслатиб ўтамиз, радиообсерватория қурилиши учун қулай майдонни қидириш ишлари 5 йил давомида амалга оширилган. Қурилиши режалаштирилган обсерваторияга биринчи тамал тошини қўйилиши маросими 1981 йилнинг май ойида бўлиб ўтган.

1981 йилдан 1991 йилгача майдонда астроиқлим кузатувини амалга оширган метеостанция фаолият юритган.

СССР тарқалгач, обсерватория Ўзбекистонга ўтган. 1990-йиллар бошидан 2005 йилга қадар обсерватория қурилиши маблағ йўқлиги туфайли музлатиб қўйилган.

2018 йил июнь ойида Россия Фанлар академияси президенти Александр Сергеев журналистларга давлат раҳбарлари даражасида қабул қилинган қарорга кўра, "Суффа" радиотелескопи халқаро обсерватория доирасида қуриб битказилишини маълум қилган эди.

2018 йилнинг 4 октябрь санасида Геннадий Шанин ОАВларга берган интервьюсида обсерваториянинг қурилиш ишлари 4 миллиард долларга баҳоланишини маълум қилган. Лойиҳани амалга ошириш бўйича икки йилга мўлжалланган йўл харитаси ишлаб чиқилган.

Йўл харитаси Россия ФА президенти Александр Сергеев ва Ўзбекистон ФА президенти Беҳзод Йўлдошев ўртасида 18-19 октябр кунлари Тошкентда, икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви давомида имзоланиши режалаштирилган.

Ҳужжатга кўра, икки йил давомида "Суффа" халқаро обсерваториясини халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида рўйхатдан ўтказиш, техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва консервациядан чиқариш кўзда тутилган.

Шундан сўнг, қурилиш ишларини якунлаш учун яна 3 йилча вақт талаб этилади.

Янгиликлар лентаси
0