“Тошшаҳартрансхизмат”да Мерседес мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди

© ГУВД ТашкентаПассажирский автобус загорелся в Ташкенте
Пассажирский автобус загорелся в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖда, автобуслар  ёниб кетиш ҳолатлари юзасидан, Мерседес компаниясининг техник мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.  

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда Мерседес компаниясининг техник мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

"Мерседес автобусларига техник хизмат кўрсатиш жараёнини яхшилаш мақсадида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда Германиянинг “Mercedes-Benz” компанияси менежери Макс Киршенхофер билан учрашув бўлиб ўтди", дейилган хабарда. 

Унда “Mercedes-Benz” русумли автобусларнинг техник ҳолати, уларга кўрсатилаётган сервис хизматлар сифатини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Шунингдек, 2012-2013 йилларда ишлаб чиқарилган автобусларга ва ҳаракат таркибини янгилашга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Маълумки, охирги вақтларда Тошкентда  Мерседес автобуслар билан боғлиқ бир неча кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлган эди.

Шу боис, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти томонидан айнан 2008-2009 йилларда ишлаб чиқарилган “Mercedes-Benz” русумли автобусларни чуқурлаштирилган тартибда техник кўрикдан ўтказиш чора-тадбирлари кўрилди. Аниқланган носозликлар бартараф этилиб, соз ҳолга келтирилган автобуслар йўналишларга чиқарилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0