ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Кеча, 16-октябр куни Термиз шаҳрида Афғонистон консулхонаси очилди, деб хабар қилмоқдп ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Термиз шаҳрида мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Насир Аҳмад Андишани кутиб олган.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари учрашувлари доирасида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари ҳамда икки томон кун тартибининг жорий масалалари муҳокама қилинди, минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашилди.
Насир Аҳмад Андиша Афғонистон раҳбарияти номидан мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ёълида кўрсатилаётган кўмак ҳамда Термиз шаҳридаги Афғонистон Бош консулхонасини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар тезкор ҳал қилиб берилгани учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорчилик изҳор этди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ва Афғонистон делегациялари вилоят марказида Афғонистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Тадбирларда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ҳам иштирок этди.