Совет ва Америка қирувчи самолётлари ўқув жангида Су-27 ғолиб чиқди

© Wikipedia / Oleg BelyakovСу-27 украинских ВВС
Су-27 украинских ВВС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тоза осмон 2018” ҳарбий ўқув-машғулотлари доирасида Су-27 ва F-15 қирувчи самолётлари 4 тадан ва 5 тадан бўлиб жангга киришган.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Украина ҳарбийлари Су-27 ва F-15 қирувчи самолётлари орасида ўқув жанги ўтказишди деб ёзмоқда РБК.

“Украина Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар сафида бўлган, собиқ Иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган  Су-27 қирувчи самолётлари 1 – 1,5 км маософадан туриб ўтказилган жангда Американинг F-15 C Eagle самолётларидан устунлигини намойиш қилди”, - дейилган хабарда.

Ўқув жанги “Тоза осмон 2018” ҳарбий ўқув-машғулотлари доирасида ўтказилган. Су-27 ва F-15 қирувчи самолётлари 4 тадан ва 5 тадан бўлиб жангга киришишган.

Авиаци бригадаси катта штурмани Александр Мостовой Украина телевидениесига айтишига қараганда, F-15 самолёти уқувчилар учун қулайроқ, лекин жангда  Су-27 такомиллашган механизация тўфайли кўпроқ манёврлик намойиш қилган.

Ушбу жанг қандай ўтгани ҳақидаги видеолавҳа Youtubeда  жойлаштирилган.. 

Су-27 - 1970 йилларда ишлаб чиқарилган тўртинчи авлод фронт қирувчи самолёти, "Сухой" конструкторлик бюросида конструкторлар Наум Черняков, Михаил Симонов, Артём Колчин ва Алексей Кнышевлар томонидан яратилган.

Айни дамда ушбу самолётлар МДҲ мамлакатлари, Ҳиндистон ва Хитой  ҳарбий қўшнларида хизмат қилмоқда. Википедия маълмотига кўра, Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучлари сафида ҳам 24та ана шундай Су-27 қирувчи самолётлар бор. 

Янгиликлар лентаси
0