ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси давлат бюджети маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишда гумон қилинмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.
Қозоғистоннинг Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш ишлари бўйича агентлиги хабарида айтилишича, дипломат “масъулиятли давлат лавозимини эгаллаб тургани ҳолда, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги маъмурий биносида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича қасддан сохта ҳужжат имзолаган”.
“Ноқонуний хатти-ҳаракатлари оқибатида етказилган зарар миқдори 140 миллион тенгедан ошиб кетган”, - дейилган хабарда.
2016 йил апрелидан бери Ерик Утембаев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ҳисобланади.