ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ўзининг Facebookида ўзбекча услубда тикилган чопонда тушган фотосуратини жойлаштирди.
“Мен халқ санъатини жуда севаман. У, миллий маданиятнинг ўзлигини сақлаб қолган ҳолда, табиатни ҳис қилишдаги умумийликка урғу бериб, ажойиб услубда инсонларни бирлаштиради. Кутиб олинг – ўзбек каштаси”, - деган Мария Захарова.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ТИВ вакилининг либос чиройли услубга эга эканлигини қайд этишди. Айримлар Захарова шундай йўл билан Путиннинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёрланаётганини гумон қилишда.