ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 16 октябрь кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 26,96 сўмга кўтарилиб, 8208,04 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 63,08 сўмга ошиб, 9 490,14 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 1,12 сўмга ортди ва 123,85 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.