Энг кам иш ҳақи билан тўлов-контракт нархлари ҳам ошади

© Х. Пайдоев / Народное словоСтуденты во время вступительных экзаменов в "Узэкспоцентре"
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ошиши муносабати билан тўлов-контракт нархлари иккинчи семестрдан ошади.  

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи билан бирга ОТМлар тўлов-контрактлари ҳам ошади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар, Хушнудбек Худойбердиевга асосан.

“Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёнининг 12-иловасига изоҳда энг кам иш ҳақи миқдори оширилганда мос равишда тўлов-контракт қиймати миқдори навбатдаги семестр бошидан ошириб борилиши белгиланган.

Бу шуни англатадики, контрактлар баҳорги семестрдан, яъни март ойидан ошади, кузги семестрга тўланган контракт учун қўшимча тўлов тўлаш шарт эмас. Агар контракт олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйилган бўлса ҳам барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишга тўғри келади.”, - дейилган хабарда.

Хабарда шунингдек қуйидаги рақамлар ҳам келтирилган:

Бакалавриат:

1-тоифа: 45 баробар— 9 миллион 122 минг 850 сўм;

2-тоифа: 46 баробар — 9 миллион 325 минг 580 сўм;

3-тоифа: 50 баробар — 10 миллион 136 минг 500 сўм;

4-тоифа: 55 баробар — 11 миллион 150 минг 150 сўм;

5-тоифа: 60 баробар — 12 миллион 163 минг 800 сўм.

Maгистратура:

1-тоифа: 49 баробар – 9 миллион 933 минг 770 сўм;

2-тоифа: 51 баробар – 10 миллион 339 минг 230 сўм;

3-тоифа: 55 баробар – 11 миллион 150 минг 150 сўм;

4-тоифа: 61 баробар – 12 миллион 366 минг 530 сўм;

5-тоифа: 66 баробар – 13 миллион 380 минг 180 сўм.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 ноябрдан иш ҳақи ва нафақалар миқдори 10 %га оширилган эди. Президентининг 13 октябрда эълон қилинган “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармонига асосан энг кам ойлик иш ҳақи 202,730 сўм этиб белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0