ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 11 октябрь куни Бухоро туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги “Исузу” русумли автобусини салонида жами 28 нафар йўловчилари билан “Жиззах-Дўстлик-Гагарин” йўлининг 23-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.
Натижада 3 нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ҳамда 16 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
ИИВ хабарига кўра, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.