ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. 2018 йил 11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади, деб хабар қилди Россия президенти матбуот хизмати хабар қилди.
11 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 23 та янги тайинланган хорижий мамлакатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади.
Ушбу маросим Катта Кремль саройининг Александровский залида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилган. Ташриф доирасида биринчи Россия-Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилади.