Аёл кишини ҳақорат қилган Дамас ҳайдовчиси 3 кунга қамалди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишИсправительные колонии
Исправительные колонии  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дамас ҳайдовчиси 25-ёшли Хусниддин Х., "Кичик безорилик"да айбдор деб топилган ва унга 3 кун маъмурий ҳибс жазоси берилган. 

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда “Тошшахартрансхизмат” ходими томонидан суратга олинган видео пайдо бўлган эди.

Унда ноқонуний равишда автобус бекатида тўхтаб турган “Дамас” ҳайдовчиси видеолавҳани суратга олган “Тошшахартрансхизмат” ходимасини ҳақорат қилгани акс этган эди.

К мужчине, нахамившему работнице УП Тоштрансдиспетчерхизмат, приняты меры - Sputnik Ўзбекистон
“Тоштрансдиспетчерхизмат” ходимини қўпол тарзда ҳақорат қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди

Ушбу иш Тошкент шаҳар ИИБ Мирзо Улуғбек тумани Маъмурий жавобгарлик суди томонидан кўриб чиқилиб Дамас ҳайдовчиси 25-ёшли Хусниддин Х., айбдор деб топилган ва Маъмурий жавобгарлик кодексининг 183 моддасига “Кичик безорилик” биноан жазога тортилган. Унга 3 кун маъмурий ҳибс жазоси берилган

Унинг йўловчиси бўлган 25 ёшли Умидбек А.нинг ҳатти ҳаракатлари ушбу кодекснинг 41 моддасига биноан (Инсон ҳурмати ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш) ЭКИҲнинг 2 бараварига (368 минг сўм) жаримага тортилган.

Ундан ташқари ЙҲХ қоидаларини бузганлиги учун икки Дамас автомобили ҳайдовчиларига таалуқли далолатнома тузилган.

Тошкент шаҳар метрополитени Ички ишлар ходимининг ҳатти-ҳаракатлари – ИИБ ички инструкцияларига мувофиқ равишда амалга оширилган деб топилди.

Хабарда шунингдек, автобус бекатида турган бошқа эркакларнинг ушбу вазиятга бефар қараб турганлиги ва безорликни олдини олиш учун ҳамда аёл кишини ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаганликлари алоҳида қайд этиб ўтилган. Шу ўринда ИИБ айрим эркаклар ўз фуқаролик мажбуриятларини унутиб қўйишганини эсга олган.

“Ҳурматли Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Шаҳримизда тартиб-интизом ҳамда сизнинг хавфсизлигингиз – бу фақатгина ИИБ ходимлари зимммасига юкланган аллақандай мавҳум тушунчалар эмас. Кўп нарса сизга боғлиқ. Сизнинг фуқаролик бурчингизга, кўз олдингизда юз бераётган қонунбузарликларга бўлган муносабатингизга боғлиқ  боғлиқ. Шаҳримизнинг тинч-тотувлиги сизнинг хулқ-атвор маданиятингиз, қонунларга ва энг оддий одоб-ахлқ қоидаларига амал қилишингизга боғлиқ", - дейилган хабар сўнгида.   

Янгиликлар лентаси
0