Йўловчи “яшил” йўлакдан антирадар қурилмаларини олиб ўтишга ҳаракат қилди

Oбуна бўлиш
Йўловчига тегишли бўлган юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган 240 дона антирадар қурилмалари борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. “Тошкент” халқаро аэропортида навбатдаги божхона қонунбузулиш ҳолати аниқланди, деб хабар қилди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, “Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ё.С.нинг безовталаниши божхоначиларнинг эътиборини тортди.

Фуқаро “яшил” йўлак орқали ҳаракатланиб, божхона назоратидан ўтаётган вақтида унга тегишли бўлган қўл юки ва багажлари бўлим ходимлари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва ёзма равишда декларацияланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 240 дона антирадар қурилмалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0