ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Тошкентда уч кун давомида ҳақиқий телевизион байрам ўтди. Байрамда МДҲ ва Балтиянинг 12 та давлатларидан 24 та иштирокчилар бирлашиб, дўстлашдилар.
Улар мукофотларни олиб, фестивал ҳақида ўз таассуротларини билдиришди.
Биринчилардан бўлиб “ТЭФИ-Ҳамкорлик” диплом ва мукофоти “Тошкент” телекомпанияси олди.
Улар Sputnik мухбирига ўз таассуротларини айтишди.
“Бу ғалаба – қилинган иш учун юқори мукофотдир. Биз бошида жуда хурсанд бўлдик. Ҳар бир ижодкорга - бу жуда муҳим. “ТЭФИ” бизга бошқа мамлакатлардаги шерикларимиз ижодларини кўриш имкониятини берди. Режиссура ва журналистика соҳаларида ўрганадиган нарсалар бор”, - деди “Тошкент” телеканалари бош муҳаррири ўринбосари Махбуба Ботирбекова.
“ТЭФИ-Ҳамдўстлик” фестивалида Тожикистон учинчи марта қатнашмоқда.
“Биз иккита фильм тақдим қилдик. Ғалабани “Тожикистон- Шарқнинг жавҳари” номли фильми қўлга киритди. Мамлакатимизда 2018 йил туризм ва халқ ҳунармандчилиги йили деб эълон қилинган. Фильмда туристик жойлар, одамларимиз ва урф-одатларимиз ҳақида лавҳалар ўрин олган. Фестивалда иштирок этишга эришдик ва республикадаги йилнинг энг долзарб масаласини тасвирга олдик”, - деди Тожкистон телевиденияси директори биринчи ўринбосари Умид Назарзода.
Фильм муаллифи, Тожикистон Биринчи канал бош муҳаррири Дилафруз Раҳматованинг сўзларига кўра, фестивал ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб, хорижий шериклар ишларини кўриш имконият берилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, “ТЭФИ-Ҳамкорлик” мукофотини Озарбайжон фильми ҳам қўлга киритди. “Ойнадаги ёруғлик” фильми Гейдар Алиев жамғармаси ёрдамида тасвирга олинган. Унинг бош продюсери Лейла Алиева бўлди. Фильм режиссери Россиянинг таниқли тележурналист Олег Шоммер бўлди.
Ижодий жамоа “ТЭФИ” журналистика соҳасидаги меҳнатлари ҳам рағбатлантирилди.
“ТЭФИ-Ҳамкорлик” – бу МДҲ ва собиқ иттифот давлатлари телевидения соҳасидагилари учун жуда муҳим майдончадир. Ижодкорлар яқин мулоқот қилиб, бир-бирлари ҳақида кўпроқ нарсаларни билиб олишади. Ўзинг кўзинг билан кўриш – бу кўпроқ қизиқарли ва фойдали”, - деди AzTV ахборот дастурлари студияси бош директори Фаиг Гусиев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонга ташриф жуда қизиқарли бўлди. Бу ерда телевидение ривожланишини кўриб, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мумкин.
“Мен бу ерда ТВ жуда ривожланганлигини кўрдим. Бизга ҳамманинг тажриба қизиқ. Барча телевидения ишчиларида мавзулар, формати қизиқтиради. Бу ерда ҳаммасини муҳокама қилишга эришдик”, - деб таъкидлади Гусиев.
Ҳар бир қатнашчи минбарда экспертлик кенгаши аъзоларига миннатдорчилик билдирди.
Шу йилдаги эксперлик кенгаши таркибига Дмитрий Астрахан, Михаил Кажухов, Сергей Майоров, Андрей Малахов, Леонид Млечин, Александр Олейников, Николай Табашников, Арина Шарапова киритилди.
Кейинги фестивал Молдовада бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 4-7 октябрь кунлари “ТЭФИ-Ҳамдўстлик” 8-чи телевизион фестивали бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъатига 12 та яқин ҳориж мамлакатларининг 13 та фильм эътиборига ҳавола этилди.