Шавкат Мирзиёев 8-9 октябрда Францияга ташриф буюради

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишПариж, Лувр музейи
Париж, Лувр музейи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон  президенти Францияда 10дан ортиқ ҳукуматлараро ҳужжатлар имзолайди ва ЮНЕСКО бош директори билан учрашади.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik.  Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 2018 йилнинг 8 – 9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади, деб хабар қилмоқда  президенти матбуот хизмати.

Пассажиры спускаются по трапу в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Франция фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этди

Ташриф давомида давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Олий даражадаги “Ўзбекистон –  Франция” музокаралари кун тартибидан сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, турли тармоқларда инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

"Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро, жумладан, иқтисодиёт ва молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, ташқи сиёсат маҳкамалари  ўртасидаги ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, давлатимиз раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0