Ўзбекистон тадбиркорлар учун мажбурий бўлган ҳужжатларга муҳр босишни бекор қилмоқчи

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қарор лойиҳаси муҳр босиш мажбуриятини бутунлай бекор қилмайди. Бу жараён тадбиркорнинг ўз хоҳиш-истагига боғлиқ бўлади

ТОШКЕНТ, 6 окт - Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорлар учун мажбурий бўлган ҳужжатларга муҳр босиш мажбурияти бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу таклифни Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон жамоатчилик муҳокамасига киритган.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев амалдорларга: тадбиркор эртага ҳаммангни боқади!

Ҳужжатларни расмийлаштириш ёки тақдим этишда жавобгар шахснинг муҳри талаб этилмайди, унинг имзоси бўлса етарли.

Лойиҳа доирасида қарор ва низомлардан расмий ҳужжатда муҳр бўлиши шартлиги ҳақидаги талабномани олиб ташлаш режалаштирилган.

Ушбу қарор лойиҳаси муҳр босиш мажбуриятини бутунлай бекор қилмайди. Бу жараён тадбиркорнинг ўз хоҳиш-истагига боғлиқ бўлади.

Ушбу ўзгариш "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини янада яхшилаш учун амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0