Судланганликка оид маълумотларни олиш осонлаштирилди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Люди стоят у здания махалли  - Sputnik Ўзбекистон
Яшаш жойидан бериладиган маълумотномалар бекор қилинди

Қарор билан қуйидаги давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича;

Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича.

Маъмурий регламентларга мувофиқ, жисмоний шахслар қуйидаги маълумотларни олиш учун фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар:

муқаддам судланганлиги;

жиноий жавобгарликка тортилганлиги;

реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома;

манзил-маълумот ахборотларини (доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдек, маълумот мавжуд эмаслиги).

Мазкур хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Янгиликлар лентаси
0